Muallif: Ёқубов, Одил.

Chop etilgan yil: 2018

Nashriyot: O 'qituvch

Chop etilgan shahar: TOSHKENT

XX асрнинг улкан адибларидан бири Одил Ёқубовнинг унинг
вафотидан сўнг дунё юзини кўраётган бу китобига адибнинг охирги
йилларда қаттиқ тер тўкиб ёзган «Осий банда», «Хотиралар»,
«Қарноқ» сингари бадиий асарлари жамланди. Улар алоҳида асарлар бўлса ҳам, худди бир-бирининг мантиқий давомидай ҳаяжон
билан ўқилади. Уларда адиб турғунлик деб аталган йилларнинг
мураккаб, зиддиятли ўта драматик воқеаларини қаламга олади.
Ўзи ҳаётда кўрган, билган, бошидан кечирган воқеаларни ҳаққоний
бадиий тарихга, реал шахсларни эса ўзида давр муҳрини ташиган,
даврнинг юлдузи ва сайёраси бўлган жозибадор, бадиий гўзал,
юксак даражада ибратли бадиий қаҳрамонларга айлантиради. У
яратган Ота, Онаизор бадиий тафаккурнинг ноёб мулки, улар
бошдан кечирган кўргиликлар ҳақида кўз ёши тўкмасдан ўқиш
мумкин эмас. Одил Ёқубов бу асарларни халқ учун ёзган. У
ҳамон халқнинг хизматида камарбаста.

2022-11-29 10:19:37 | ko'rishlar soni: 61 | Yuklab olindi: 32-marta