Ensiklopediya materiallari

 

БОШ ТАҲРИР ҲАЙЪАТИДАН

Ушбу нашр «Узбекистан миллий энциклопедияси» (ЎзМЭ)нинг якунловчи 12-жилдидир. Унинг 1-жилди 2000 йилда нашрдан чиққан эди. Биринчи жилднинг зарварағида Узбекистан Республика-си Президенти Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» ўқувчиларига» йўлла-ган самимий табриги эълон қилинган. Табрикда Ўзбекистонда энциклопедия нашр этилиши мам-лакат ҳаётида катта воқеа эканлиги таъкидланиб, кўп жилдли нашрнинг асосий вазифалари белги-лаб берилган.

«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти олдига қўйилган вазифаларни баҳоли қудрат бажариб, миллий энциклопедиянинг умумалифбо тартибидаги 1—11-жилдлари на-шрини тугатди. ЎзМЭнинг 1—11-жилдларида умумий ҳажми 1600 нашриёт-ҳисоб табоғини ташкил этган қарийб 50 минг мақола берилди. Бунинг 40% дан зиёди (20 мингдан ортиғи) Ўзбекистон мавзуига бағишланган. Умумбашарий мақолаларнинг ҳам анчагина кисми Узбекистан билан узвий боғлиқ ҳолда ёритилган.

 

2019-03-01 06:17:02 | ko'rishlar soni: 5911 | Yuklab olindi: 3189-marta

Қизириқ туманидаги пахта тозалаш заводи.Шўрланган ерларда сета кўпроқ учрай-ди. Дашт яйлов сифатида фойдалани-лади. Қ.ч. суғориш учун анча қулай. ҚИЗИҚИШ — шахснинг ўзи учун қимматли ва ёқимли бўлган муайян .нарса ва ҳодисага муносабати. Бунда инсоннинг ўзига хос хусусияти бево-сита мужассамлашади. Қ. билимларни онгли, пухта, барқарор, англаган ҳолда ўзлаштиришда, кўникма ва малакаларни шакллантиришда қўл ке-лади, шахс қобилияти, зеҳни, уқув-чанлигини ривожлантиришга, олам-ни мукаммалроқ тушунишига ёрдам беради. Қ. инсонда интилиш, фаол-лик, ички туртки, эҳтиёжни рўёбга чиқариш манбаи вазифасини бажара-ди. Қ. шахснинг борлиққа танлаб му-носабатда бўлишида, ўзига хос қарор қабул қилишида, ўзини ўзи назорат эта билишида, мақсадга интилувчан-лигида, юзага келган тўсиқларни ен-гишида ифодаланади. Қ.лар шахсий ва ижтимоий, бевосита ва билвоси-та, кенг ва тор, беқарор ва барқарор бўлади. Қ. синчковлик, қизиқувчан-лик, билишни ўз ичига олади. Одам-ларни шахсий Қ.ини идора қилишга ўргатиш, бу йўналишда машқлан-тириш, тренинглар, тестлардан фойдаланиш интилувчан, толиқмас хислатларни шакллантиришга ёрдам беради.

2019-03-01 06:15:17 | ko'rishlar soni: 4520 | Yuklab olindi: 3890-marta

ШАРҚ, шарқ нуқтаси — уфқ (дунё томонлари)нинг тўрт асосий нуқтасидан бири, шим.га қараб тур-ган кузатувчининғ ўнг томонида. Ўзбек тилидаги хариталарда Шқ., нем. О (Ost) ёки инг. Е (East) ҳарфи б-н белгиланади. Тенгкунлик пайтида Қуёш Ш. нуқтасига яқин ердан чиқз-ди. Осмон сферасида Ш. нуқтаси ҳақиқий уфқ (горизонт) б-н осмон экватори кесишадиган иккита нуқта-нинг биридир.

2019-03-01 06:13:47 | ko'rishlar soni: 791 | Yuklab olindi: 336-marta

ТЎЙЧИ ҲОФИЗ, Тошмуҳамедов Мулла Тўйчи (1868 — Тошкент— 1943.1.6) — хонанда, узбек ашула-чилик санъатининг йирик намоянда-си, Ўзбекистон халқ ҳофизи (1927). Эски мактабда ўқиган (1878—84). Ҳофиз, Навоий, Машраб, Бедил, Фузулий каби мумтоз шоирларнинг ижоди б-н яқиндан танишиб, уларнинг ғазаллари б-н ашу-лалар ижро этган. Т.ҳ. ёшлигидан ама-киси Қўчқор отадан ашула айтиш сир-ларини ўрганган. Таниқли ҳофизлардан Абдуқаҳҳор, Саидаҳмад, Назирхонлар б-н ҳамна-фасликда «Қўшиқ базми» кечаларини ташкил этган. Дастлабки репертуаридан «Эй дастаи гул, марҳабо», «Фи-ғон», «Шитоб айлаб» каби ашулалар ўрин олган.

2019-03-01 06:12:02 | ko'rishlar soni: 3564 | Yuklab olindi: 3011-marta

СОЛНОМА, тарихий   солнома —   мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий, маданий, иқтисодий ҳаётида рўй берган муҳим воқеалар тадрижий равишда баён этиб борилган ёзма ёдгорлик. С, одатда, тарихий    воқеаларнинг    бевосита иштирокчиси томонидан ёзилган (яна қ. Йилнома).

2019-03-01 06:08:51 | ko'rishlar soni: 3684 | Yuklab olindi: 3162-marta

ПАРЧИН (форс.) — меъморлик безак-ларида ишлатиладиган сирланган сопол тахтачалар; турли рангларда сирланиши б-н кошинаан фарқ қилади. Нақш, ёзув, тасвирлар ишлаш (мозаика)да П.дан фойдаланилади. Шакли: тенг томонли учбурчак, мурабба, тўртбурчакли, баъ-зан 6, 8 қиррали ҳам бўлади. Уста П. усулида безак яратиши учун аввал хом лойдан тахтачалар тайёрлайди, уларни хумдонда пишириб сопол ҳолига кел-тиради, сўнг устидан сир беради (бўяй-ди). Сирланган тахтачалар хумдонда яна пишириб олинади, шундан сўнг бино-лар безагида ишлатилади. Ўзбекистон ҳудудида П. б-н безатилган меъморий обидалар кўп (Регистон ансамбли ва б.). Ҳоз. кунда ҳам меъморликда П. кенг қўлланилади (Халклар дўстлиги саройи, Олий Мажлис, Ўзбекистон консерва-торияси биноларида ва б.)

2019-03-01 06:05:03 | ko'rishlar soni: 4739 | Yuklab olindi: 4105-marta

МИРИЙ (тахаллуси; асл исм-шарифи Очилдимурод Неъматилла ўғли) (1830 — Каттақўрғон—1899) — шоир ва хат-тот. Каттақўрғондаги Нақибхўжа ва Бу-хоро мадрасаларида ўқиган. Каллиқўр-ғон мавзеида қозилик қилган (1888). М.нинг мукаммал девони, иккита баё-зи, қатор эпик асарлари сақланган. М. ижодининг асосий қисмини унинг дос-тонлари эгаллайди. «Раъно ва Зебо» (1884) достонини форсийда ёзган. М. тарихий воқеалар асосида романтик услубда «Қиссаи Салим Жавҳарий» (1887), «Рустам ва Суҳроб» (1898), «Маждиддин ва Фахрунисо» (1899) достонларида адолатли тузум, фаровон турмуш, комил инсон ҳақидаги илғор фикрлари акс этган. «Гулнома», «Чой-нома» каби маснавийларида ҳаёт ҳақидаги фалсафий-эстетик қарашла-ри ўз ифодасини топган.

2019-03-01 05:21:15 | ko'rishlar soni: 1058 | Yuklab olindi: 418-marta

КОНИМЕХ — Навоий вилоятидаги шаҳарча (1935 й.дан). Конимех тумани маркази. Яқин т.й. станцияси Конимех (7 км), вилоят маркази Навоийгача 100 км. Зарафшон воҳасининг ўрта қисмида. Зарафшон дарёсидан Конимех ариғи орқали сув олади. Аҳо-лиси 8,4 минг киши (2002). К.қад. аҳоли пунктларидан бири. Шаҳарча номининг келиб чиқишини «Кон» («ком») — анҳор, канал, «мех» ёки «муғ» — оташпараст, яъни Конимех — Оташпарастлар анҳори сўзлари б-н боғлайдилар.

2019-03-01 05:19:20 | ko'rishlar soni: 752 | Yuklab olindi: 317-marta

ЗЕБУННИСО БЕГИМ (1643 - Деҳ ли — 1721) — шоира, маърифатпар-вар. Бобурийлар сулоласидан Авранг-зебнинг қизи. Онаси Дилрасобону Гул-бадан бегимнинг авлодларидан. Баре-лий («Тазкираи шоироти урду» — «Урду шоирларининг тазкираси»), Шерхони Лудий («Мирот ул-хаёл» — «Хаёл ойнаси»), Ҳакимхон Тўра («Мунтахаб ут-таворих» — «Танланган тарихлар»), Фазлий («Мажмуаи шои-рон» — «Шоирлар мажмуаси») ва б. тарихчи ва тазкиранавис олимлар асарларида З.б. ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар учрайди. Отаси Авранг-зеб қизида шеър ва шоирликка майл сезгач, ўша даврнинг машҳур олими Мулло Муҳаммад Сайд Ашраф Исфа-хонийни унга муаллим қилиб тайин-лади. З.б. бу олимнинг тарбиясида за-бардаст шоира, олима, созанда ва хат-тот бўлиб вояга етди. Сўнгра илоҳиёт-га оид бир асар ёзиб, уни шу устозига бағишлади. З.б. узбек, форс, араб тил-ларининг сарфу наҳви (морфология ва синтаксис)ни ўзлаштирган. Хусрав Деҳ-лавий, Навоий, Бобур асарларини синчиклаб ўрганган

2019-03-01 05:17:39 | ko'rishlar soni: 5088 | Yuklab olindi: 4539-marta

ГИДРОФИЛИЯ (Hydrophileo, гидро... ва юн. philia — хохлайман, севаман) — баъзи бир сув ўсимликлари (қ. Гидрофитлар), мае, валлиснерия, лемна, ная ва б.нинг сув ёрдамида четдан чангланиши.

2019-03-01 05:15:30 | ko'rishlar soni: 2080 | Yuklab olindi: 417-marta