Muallif:
Chop etilgan yil: 2002
Nashriyot: ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Chop etilgan shahar: Тошкент
ЗЕБУННИСО БЕГИМ (1643 - Деҳ ли — 1721) — шоира, маърифатпар-вар. Бобурийлар сулоласидан Авранг-зебнинг қизи. Онаси Дилрасобону Гул-бадан бегимнинг авлодларидан. Баре-лий («Тазкираи шоироти урду» — «Урду шоирларининг тазкираси»), Шерхони Лудий («Мирот ул-хаёл» — «Хаёл ойнаси»), Ҳакимхон Тўра («Мунтахаб ут-таворих» — «Танланган тарихлар»), Фазлий («Мажмуаи шои-рон» — «Шоирлар мажмуаси») ва б. тарихчи ва тазкиранавис олимлар асарларида З.б. ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар учрайди. Отаси Авранг-зеб қизида шеър ва шоирликка майл сезгач, ўша даврнинг машҳур олими Мулло Муҳаммад Сайд Ашраф Исфа-хонийни унга муаллим қилиб тайин-лади. З.б. бу олимнинг тарбиясида за-бардаст шоира, олима, созанда ва хат-тот бўлиб вояга етди. Сўнгра илоҳиёт-га оид бир асар ёзиб, уни шу устозига бағишлади. З.б. узбек, форс, араб тил-ларининг сарфу наҳви (морфология ва синтаксис)ни ўзлаштирган. Хусрав Деҳ-лавий, Навоий, Бобур асарларини синчиклаб ўрганган