Muallif:

Chop etilgan yil: 2003

Nashriyot: ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ 6 -Том

Chop etilgan shahar: Тошкент

МИРИЙ (тахаллуси; асл исм-шарифи Очилдимурод Неъматилла ўғли) (1830 — Каттақўрғон—1899) — шоир ва хат-тот. Каттақўрғондаги Нақибхўжа ва Бу-хоро мадрасаларида ўқиган. Каллиқўр-ғон мавзеида қозилик қилган (1888). М.нинг мукаммал девони, иккита баё-зи, қатор эпик асарлари сақланган. М. ижодининг асосий қисмини унинг дос-тонлари эгаллайди. «Раъно ва Зебо» (1884) достонини форсийда ёзган. М. тарихий воқеалар асосида романтик услубда «Қиссаи Салим Жавҳарий» (1887), «Рустам ва Суҳроб» (1898), «Маждиддин ва Фахрунисо» (1899) достонларида адолатли тузум, фаровон турмуш, комил инсон ҳақидаги илғор фикрлари акс этган. «Гулнома», «Чой-нома» каби маснавийларида ҳаёт ҳақидаги фалсафий-эстетик қарашла-ри ўз ифодасини топган.

 

2019-03-01 05:21:15 | ko'rishlar soni: 1078 | Yuklab olindi: 424-marta