Muallif:

Chop etilgan yil: 2003

Nashriyot: ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ

Chop etilgan shahar: Тошкент

КОНИМЕХ — Навоий вилоятидаги шаҳарча (1935 й.дан). Конимех тумани маркази. Яқин т.й. станцияси Конимех (7 км), вилоят маркази Навоийгача 100 км. Зарафшон воҳасининг ўрта қисмида. Зарафшон дарёсидан Конимех ариғи орқали сув олади. Аҳо-лиси 8,4 минг киши (2002). К.қад. аҳоли пунктларидан бири. Шаҳарча номининг келиб чиқишини «Кон» («ком») — анҳор, канал, «мех» ёки «муғ» — оташпараст, яъни Конимех — Оташпарастлар анҳори сўзлари б-н боғлайдилар.

 

2019-03-01 05:19:20 | ko'rishlar soni: 779 | Yuklab olindi: 325-marta