Muallif:

Chop etilgan yil: 2006

Nashriyot: ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ

Chop etilgan shahar: Тошкент

БОШ ТАҲРИР ҲАЙЪАТИДАН

Ушбу нашр «Узбекистан миллий энциклопедияси» (ЎзМЭ)нинг якунловчи 12-жилдидир. Унинг 1-жилди 2000 йилда нашрдан чиққан эди. Биринчи жилднинг зарварағида Узбекистан Республика-си Президенти Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» ўқувчиларига» йўлла-ган самимий табриги эълон қилинган. Табрикда Ўзбекистонда энциклопедия нашр этилиши мам-лакат ҳаётида катта воқеа эканлиги таъкидланиб, кўп жилдли нашрнинг асосий вазифалари белги-лаб берилган.

«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти олдига қўйилган вазифаларни баҳоли қудрат бажариб, миллий энциклопедиянинг умумалифбо тартибидаги 1—11-жилдлари на-шрини тугатди. ЎзМЭнинг 1—11-жилдларида умумий ҳажми 1600 нашриёт-ҳисоб табоғини ташкил этган қарийб 50 минг мақола берилди. Бунинг 40% дан зиёди (20 мингдан ортиғи) Ўзбекистон мавзуига бағишланган. Умумбашарий мақолаларнинг ҳам анчагина кисми Узбекистан билан узвий боғлиқ ҳолда ёритилган.

 

2019-03-01 06:17:02 | ko'rishlar soni: 6016 | Yuklab olindi: 3247-marta