Muallif:

Chop etilgan yil: 2005

Nashriyot: ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ

Chop etilgan shahar: Тошкент

Қизириқ туманидаги пахта тозалаш заводи.Шўрланган ерларда сета кўпроқ учрай-ди. Дашт яйлов сифатида фойдалани-лади. Қ.ч. суғориш учун анча қулай. ҚИЗИҚИШ — шахснинг ўзи учун қимматли ва ёқимли бўлган муайян .нарса ва ҳодисага муносабати. Бунда инсоннинг ўзига хос хусусияти бево-сита мужассамлашади. Қ. билимларни онгли, пухта, барқарор, англаган ҳолда ўзлаштиришда, кўникма ва малакаларни шакллантиришда қўл ке-лади, шахс қобилияти, зеҳни, уқув-чанлигини ривожлантиришга, олам-ни мукаммалроқ тушунишига ёрдам беради. Қ. инсонда интилиш, фаол-лик, ички туртки, эҳтиёжни рўёбга чиқариш манбаи вазифасини бажара-ди. Қ. шахснинг борлиққа танлаб му-носабатда бўлишида, ўзига хос қарор қабул қилишида, ўзини ўзи назорат эта билишида, мақсадга интилувчан-лигида, юзага келган тўсиқларни ен-гишида ифодаланади. Қ.лар шахсий ва ижтимоий, бевосита ва билвоси-та, кенг ва тор, беқарор ва барқарор бўлади. Қ. синчковлик, қизиқувчан-лик, билишни ўз ичига олади. Одам-ларни шахсий Қ.ини идора қилишга ўргатиш, бу йўналишда машқлан-тириш, тренинглар, тестлардан фойдаланиш интилувчан, толиқмас хислатларни шакллантиришга ёрдам беради.

 

2019-03-01 06:15:17 | ko'rishlar soni: 4560 | Yuklab olindi: 3915-marta