Ensiklopediya materiallari

 

БЕШИК—чақалоқни белаб ва тебратиб ухлатиш учун мўлжалланган йўрға оёқли махсус мослама. Асосан тут, тол ва б. ёғочдан ясалади. Уз. 1—1,05 м, бал. 50 см дан 60 см гача. Б.нинг тузили-ши: тўрттадан саккизта устбози (пом-бози) ва такбози (гирдбози) б-н ўралган; бола ётиши учун такбозилар усти-га юпқа тахтачалар ўрнатилади (унда тувак учун махсус жой ажратилади). Б.нинг икки томонидаги ярим дойра шаклидаги йўрға (оёқ)ларига уз. 1,2 м, эни 8—10 см бўлган эгмоч (қосқон) ўрнатилади, эгмочга даста бириктирилади. Дастанинг иккала томонига қуббалар ясалади. Боланинг бош ва оёқла-рини муҳофаза қилиш учун эгмочларнинг ичига бошлоғи ва бағалак чўплар ўрнатилади.

 

2019-03-01 05:10:24 | ko'rishlar soni: 5484 | Yuklab olindi: 5013-marta

"Ўзбекистон миллий энциклопедияси" ўқувчиларига

Қадрли дўстлар!

Аввалсшбор, мамлакатимиз илм ва ижод аҳлини, зиёлиларни, ўқувчи ва талаба ёшларни - бутун халқимизни мамлакатимиз маданий ҳаётидаги катта воқеа - "Ўзбекистон миллий энциклопедияси "нинг нашр этила бошлагани билан табриклайман.

Миллий қомусимизнинг мамлакатимиз тарихидаги ҳозирги бурилиш палласида яратилиши муҳим аҳамиятга эга. Чунки энциклопедиянинг маънавий хаётимизда ахборот манбаи сифатидаги маърифип ўрни беқиёс.

2019-03-01 05:06:29 | ko'rishlar soni: 1208 | Yuklab olindi: 493-marta