Muallif:

Chop etilgan yil: 2001

Nashriyot: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»

Chop etilgan shahar: Тошкент

БЕШИК—чақалоқни белаб ва тебратиб ухлатиш учун мўлжалланган йўрға оёқли махсус мослама. Асосан тут, тол ва б. ёғочдан ясалади. Уз. 1—1,05 м, бал. 50 см дан 60 см гача. Б.нинг тузили-ши: тўрттадан саккизта устбози (пом-бози) ва такбози (гирдбози) б-н ўралган; бола ётиши учун такбозилар усти-га юпқа тахтачалар ўрнатилади (унда тувак учун махсус жой ажратилади). Б.нинг икки томонидаги ярим дойра шаклидаги йўрға (оёқ)ларига уз. 1,2 м, эни 8—10 см бўлган эгмоч (қосқон) ўрнатилади, эгмочга даста бириктирилади. Дастанинг иккала томонига қуббалар ясалади. Боланинг бош ва оёқла-рини муҳофаза қилиш учун эгмочларнинг ичига бошлоғи ва бағалак чўплар ўрнатилади.

2019-03-01 05:10:24 | ko'rishlar soni: 5464 | Yuklab olindi: 5006-marta