Muallif:

Chop etilgan yil: 2005

Nashriyot: ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ

Chop etilgan shahar: Тошкент

ТЎЙЧИ ҲОФИЗ, Тошмуҳамедов Мулла Тўйчи (1868 — Тошкент— 1943.1.6) — хонанда, узбек ашула-чилик санъатининг йирик намоянда-си, Ўзбекистон халқ ҳофизи (1927). Эски мактабда ўқиган (1878—84). Ҳофиз, Навоий, Машраб, Бедил, Фузулий каби мумтоз шоирларнинг ижоди б-н яқиндан танишиб, уларнинг ғазаллари б-н ашу-лалар ижро этган. Т.ҳ. ёшлигидан ама-киси Қўчқор отадан ашула айтиш сир-ларини ўрганган. Таниқли ҳофизлардан Абдуқаҳҳор, Саидаҳмад, Назирхонлар б-н ҳамна-фасликда «Қўшиқ базми» кечаларини ташкил этган. Дастлабки репертуаридан «Эй дастаи гул, марҳабо», «Фи-ғон», «Шитоб айлаб» каби ашулалар ўрин олган.

 

2019-03-01 06:12:02 | ko'rishlar soni: 3572 | Yuklab olindi: 3013-marta