Muallif:

Chop etilgan yil: 2003

Nashriyot: ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ

Chop etilgan shahar: Тошкент

ПАРЧИН (форс.) — меъморлик безак-ларида ишлатиладиган сирланган сопол тахтачалар; турли рангларда сирланиши б-н кошинаан фарқ қилади. Нақш, ёзув, тасвирлар ишлаш (мозаика)да П.дан фойдаланилади. Шакли: тенг томонли учбурчак, мурабба, тўртбурчакли, баъ-зан 6, 8 қиррали ҳам бўлади. Уста П. усулида безак яратиши учун аввал хом лойдан тахтачалар тайёрлайди, уларни хумдонда пишириб сопол ҳолига кел-тиради, сўнг устидан сир беради (бўяй-ди). Сирланган тахтачалар хумдонда яна пишириб олинади, шундан сўнг бино-лар безагида ишлатилади. Ўзбекистон ҳудудида П. б-н безатилган меъморий обидалар кўп (Регистон ансамбли ва б.). Ҳоз. кунда ҳам меъморликда П. кенг қўлланилади (Халклар дўстлиги саройи, Олий Мажлис, Ўзбекистон консерва-торияси биноларида ва б.)

 

2019-03-01 06:05:03 | ko'rishlar soni: 4501 | Yuklab olindi: 3947-marta