Muallif: Ғ.Эшманов ва бошқ.
Chop etilgan yil: 2019
Nashriyot: TDPU
Chop etilgan shahar: Toshkent
КИРИШ
Ишчи дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони, 2018 йил
5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини
жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сонли Қарори,
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат
таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли Қарорида
белгиланган устувор вазифалар мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган
бўлиб, у замонавий талаблар асосида она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари
малакасини ошириш жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда
уларнинг касбий компетентлигини оширишни назарда тутади.