Muallif: Б.Қ.Ҳайдаров ва бошқ.
Chop etilgan yil: 2019
Nashriyot: TDPU
Chop etilgan shahar: Toshkent
К И Р И Ш
«Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, 2017-2021- йилларга
мўлжалланган ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси‖, 2018 йил 5 сентябрдаги ―Халқ таълими тизимига
бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида‖ги ПҚ-3931-сонли Қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги ―Умумий ўрта ва ўрта махсус,
касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш
тўғрисида‖ги 187-сонли Қарорига мувофиқ, таълим босқичларининг
узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, таълимнинг замонавий
методологиясини яратиш ҳамда улар асосида педагог ходимларини қайта
тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мазмунини янада
такомиллаштиришни тақозо этади.