Muallif: Шодиев Н., Раҳимқулова М.

Chop etilgan yil: 2019

Nashriyot:

Chop etilgan shahar: Samarqand

Президентимизнинг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги [23] Қарорида ҳам таълим сифатини тизимли равишда яхшилаб боришини таъминлайдиган аниқ вазифалар белгилаб берилган. Жумладан, мазкур қарорни ижроси асосида қабул қилинган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисида”ги Низомга мувофиқ талабага, унинг меҳнатига, билимига мос равишда объектив баҳо қўйиш орқали бу соҳада ўтмишда, узоқ йиллар давомида йўл қўйилган камчиликларни олди олинади. Шунингдек, таълим сифатини яхшилаш мақсадида ОТМ таълим йўналишлари бўйича ўқув режалари мукамаллаштирилмоқда, ахборот-коммуникацион ва педагогик технологиялари жорий қилинмоқда, хорижлик мутахассислар таклиф қилинмоқда.

2020-02-17 06:53:18 | ko'rishlar soni: 675 | Yuklab olindi: 270-marta