Muallif: ЎРИНБАЕВА ДИЛБАР БАЗАРОВНА
Chop etilgan yil: 2019
Nashriyot: Samarqand davlat universiteti
Chop etilgan shahar: Samarqand
Жаҳон тилшунослигида ХХ асрнинг 50-йилларидан эътиборан тил ва матн
муаммолари билан боғлиқ масалаларни компьютер технологиялари ёрдамида
ҳал қилиш тадқиқи билан, нафақат тилшунос, балки бошқа соҳа олимлари ҳам
шуғулланиб келмоқда. Мазкур масалалар ҳар қандай матнни лисоний
ўрганишнинг янги-янги имкониятлари тил материалини ахборот технология
дастурлари орқали танлаш, таҳлил қилиш ва уни қайта ишлаш жараёнини
муайян даражада тезлаштиришга ҳамда матннинг турли хусусиятлари ҳақида
математик жиҳатдан тўғри ва аниқ маълумотларни қўлга киритишга замин
яратмоқда. Шунингдек, катта ҳажмдаги матнларни таҳлил қилишга имкон
берувчи технологиялар ҳамда ахборотни қайта ишловчи дастурлар ёрдамида
лингвоквантитатив ва лингвостатистик таҳлил орқали нутқий бирликларни
автоматик қайта ишлаш,