Muallif: ТАГАЕВ ГАНИШЕР ХАСАНОВИЧ

Chop etilgan yil: 2022

Nashriyot: Samarqand

Chop etilgan shahar: Samarqand

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳондаги илмий ва инновацион ўзгаришлар натижасида этноэстетик маданий қадриятларни асраш, инттеллектуал бойлик ҳамда умуминсоний қадриятларнинг захирасини келажак авлодларга етказиб бериш долзарб масалага айланмоқда. Турли халқларнинг асрлар давомида ўзига хос этномаданиятлар таъсирида яшаганлиги, хилма-хил цивилизациялар ривожида эстетик дунѐқарашлар вужудга келганлиги, ѐш авлоднинг онгида мавжуд бўлган маънавиятни этнографик омиллар таъсирида миллийлик ниқобидан чиқишига ҳаракат қилаѐтганлиги намоѐн бўлмоқда. Бу эса, ўтмиш этномаданиятини замонавий ѐшлар дунѐқарашига миллий ғоя ва ахлоқий қадриятларга юксак ишонч руҳида сингдиришни кун тартибига қўймоқда. Шунингдек, жамиятнинг барча жабҳаларида ѐшлар тақдирига нисбатан ѐши улуғларнинг бевосита масъуллиги, уларнинг комил инсон бўлиб вояга етишишида этноэстетик қарашлардан ўринли ва мақсадли фойдаланиши зарурлигини объектив ҳақиқатга айлантирмоқда.

2023-09-29 05:02:13 | ko'rishlar soni: 254 | Yuklab olindi: 121-marta