Muallif: Д.ЎРИНБАЕВА

Chop etilgan yil: 2017

Nashriyot: Самарқанд

Chop etilgan shahar: Самарқанд

Қўлланманинг мақсади. Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиларини халқ оғзаки ижоди асарлари жанрлари – лирик (қўшиқ), эпик (эртак, достон), махсус тур (топишмоқ, мақол)ларнинг назарий асослари, ўзига хосликлари тўғрисида умумий тушунча бериш, уларни ўқитишни ташкил этиш, ўргатишда инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиш услубиёти билан таништириш, шунингдек амалиётда қўллай олишларига замин яратиш.
Қўлланманинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
 лирик, эпик ва махсус тур жанрилари ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак.
 лирик, эпик ва махсус тур жанрларини ўқитишда қўлланиладиган инновацион технологияларни билиши ва уларни амалиётда қўллай олиши лозим.
 халқ оғзаки ижоди асарлари, яъни қўшиқ, мақол, топишмоқ, эртак, достон жанрларини ўқитишда мустақил таълим, лаборатория машғулотлари ва назорат топшириқларидан фойдаланиш кўникмаларини эгаллашлари лозим.
Қўлланмада келтирилган инновацион педагогик технологиялардан фойдаланилган ҳолда машғулот ўтказиш услубиётини ҳар бир педагог ўз ўқитаётган фани ва предметининг мазмуни, мақсади, мавжуд шароити, ўқувчиларнинг имконияти ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириши ёки шу технологиялар асосида ўзларининг технологияларини яратиши ва улардан ўқув-тарбия жараёнида фойдаланишлари мумкин.
Мазкур ўқув қўлланма олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими, умумий ўрта таълим муассасалари педагоглари, халқ оғзаки ижоди асарларини ўқитиш муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

2023-09-29 06:24:48 | ko'rishlar soni: 309 | Yuklab olindi: 157-marta