Muallif: ГУЛЧЕХРА ШАРИПБОЕВНА ФАЙЗУЛЛАЕВА

Chop etilgan yil: 2019

Nashriyot: Самарқанд

Chop etilgan shahar: Самарқанд

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон педагогикасида ва адабий таълим жараёнида умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, янги технологиялар ва замонавий ахборот воситаларидан фойдаланиш орқали ўқувчиларда тегишли билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш стратегияларини жорий этиш борасида салмоқли тадқиқотлар яратилмоқда. Зеро, баркамол шахсни тарбиялаш, ўқувчиларнинг мустақил тафаккури ва ғоявий-эстетик камолоти даражасини белгилаш, уларнинг бадиий-эстетик тафаккурини ўстиришда адабий таълимнинг узвийлигини таъминлаш алоҳида ўрин тутади. Шу сабабли адабий таълим тизимида янгича ёндашувлар асосида тадқиқотлар олиб бориш соҳа тараққиётини таъминлайдиган муҳим омиллардан ҳисобланади.

2023-10-09 03:51:40 | ko'rishlar soni: 298 | Yuklab olindi: 83-marta