К И Р И Ш
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг
кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш,
хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, жамиятда қонун устуворлигини, инсон
ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик
муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб
ҳаѐт кечириши, жаҳон талаблари даражасида таълим олиши ва касб
эгаллаши, фуқароларимизнинг бунѐдкорлик салоҳиятини рўѐбга чиқариш
учун зарур шарт-шароитлар яратди.